Жамият | 11:40 / 30.09.2020
6983
2 дақиқада ўқилади

“Онажон, йиғламанг, мен албатта тузаламан” – оғир дардга чалинган Фазлиддин кўмакка муҳтож

 Эндигина 8 ёшни тўлдирган Фазлиддин Абдураззоқов 3,5 йилдирки буйрак хасталиги билан курашиб келади. Айни мана шу дард туфайли болажоннинг бир буйраги олиб ташланган.

– Ўғлимга оғриқлар азоб беради, ёшгина жонига шунча синовлар тушган. Ҳар кеча тўлғониб чиқаётганини кўрганимда ҳеч қаерга сиғмай кетаман. Она учун фарзанди дард билан олишиб оғриётганини кузатишдан ортиқ азоб бўлмаса керак, ҳатто душманимга ҳам бу синовни раво кўрмайман, – дейди Фазлиддиннинг онаси, зангиоталик Раъно Абдураззоқова кўз ёшларини тия олмай.

– Шифокорлар қўлдан келган келганларича ҳаракат қилишмоқда. Қатор операциялардан ҳам ўтдик, боламнинг бадани илма-тешик бўлди. Энди ягона чора ўша қолган ягона буйракни мунтазам қиммат дорилар билан даволаб туриш экан.

Болагинам ўз дардини ўзи тушунади, шу ҳолига онаси иккимизнинг кўнглимизни кўтаришга ҳаракат қилади. "Ада, ойи“ йиғламанглар, мен тузалиб кетаман” дейди оғриқларга сабр қилиб. Анчагина сураларни ёдлаб олган, бизга ўқиб беради.

Оиламиз ўртаҳол, карантин пайтида ишимиз бутунлай тўхтаб, дори-дармон тугул рўзғорга ҳам қийналиб қолдик. Олдинда даволанишлар, зарур бўлса операция...

Биз ҳам умид билан саховат эгаларига юзландик. Ўғлимга ёрдам қўлини чўзганлари фарзандларининг роҳатини кўришсин, – дейди отаси Жамолиддин Абдураззоқов.

Фазлиддин Абдураззоқовга оид маълумотлар:

Ҳумо:9860 1301 0474 4961 (онаси Раъно Абдураззоқова номида)

Сбербанк: 4276 0300 1567 4332 (қариндоши Абдурашид Қодиров номида)

Пайнет учун: +998977725637

Телефон: +998977725637 (онаси)

Азиз саховат эгалари! Юртимизнинг яна бир ўғлони Фазлиддиннинг ҳам орзулари бир олам. У ҳам ота-онасининг қувончларига сабаб бўлмоқчи. Фақат дардни енгиб ўтса кифоя. Бунинг учун ҳаммамиз унга ёрдам қўлини чўзайлик.

 Аброр Зоҳидов. 

Мавзуга оид