Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубада Кувайт амири вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди
Куба раҳбарияти Кувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Сабоҳнинг вафоти муносабати билан мотам эълон қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Куба президенти Мигел Диас-Канелнинг фармонида айтилган.
“Халқимиз Кувайт амири, Олий ҳазратлари Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ал-Сабоҳнинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур афсус билан қабул қилди. У давлатимизга ҳурмат билан муносабатда бўлган ва Куба билан алоқаларни ривожлантириш ҳамда муносабатларни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшган. Кувайт етакчиси вафоти муносабати билан 1 октябрь соат 6дан 12гача расмий мотам эълон қилинсин”, деб айтилган фармонда.
91 ёшли амирнинг вафот этгани ҳақида 29 сентябрда маълум бўлди. Амир АҚШда оламдан ўтган – у бу ерга июль ойида тиббий кўрик учун келган. Кейинроқ у муваффақиятли операция қилинган ва реабилитация жараёнидан ўтган. Кувайтда амир вафоти муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди.
Шайх Сабоҳ амирликни 2006 йилдан бери бошқариб келган ва дунёдаги энг кекса давлат арбобларидан бири ҳисобланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
13:10 / 13.05.2025
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди
11:00 / 12.05.2025