Жаҳон | 23:50 / 01.10.2020
32976
1 дақиқада ўқилади

Олимлар коронавирусдан ҳимояловчи табиий воситани аниқлашди

Хитой ва АҚШ олимлари коронавирус инфекциясига қарши самарали табиий воситани аниқлашди.

Фото: РИА Новости

Олимлар олиб борган тадқиқот давомида каталаза табиий ферменти шамоллашга қарши кучли таъсирга эга эканлиги, цитокинлар ишлаб чиқилишини тартибга солиш билан коронавирусга хос бўлган цитокин довули ва хавфли системали шамоллашни бартараф этиши мумкинлиги аниқланган.

Ушбу фермент маймунларда организмга салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда коронавируснинг кўпайишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Бундан ташқари, каталаза ўпкалардаги алвеолаларнинг ички сиртини қопловчи ҳужайраларнинг оксидланиши давомидаги жароҳатлардан ҳимоялашда ёрдам беради. 

Мутахассисларнинг фикрича, каталаза негизида олинадиган дорининг устунлиги ишлаб чиқарилиши осонлиги ва катта харажат талаб қилмаслиги ҳисобланади. 

 

Мавзуга оид