Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ИИБ ходими калтакланди, икки киши қидирувга берилди
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Андижон шаҳрида “Дамас” ҳамда “Спарк” русумли автомашиналар иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ИИБ ходими калтакланиб, тан жароҳати етказилди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда видеолавҳа тарқалди.
Бош прокуратура расмий баёнотига кўра, видеолавҳада акс этган ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар Х.Б. ва Х.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ тергов бўлинмаси терговчиси С.Ғ. ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинанинг бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги “Спарк” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Шундан сўнг, “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси Х.Б. ҳамда унинг ёнида бўлган Х.Э. С.Ғ. билан жанжаллашиб, унга тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан воқеа иштирокчиларига етказилган тан-жароҳатлари, хусусиятлари ва оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Жиноят иши бўйича Х.Б. ва Х.Э. сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025