Жаҳон | 18:43 / 02.10.2020
6993
1 дақиқада ўқилади

Беларусь Европа иттифоқи, Британия ва Канадага қарши жавоб санкциялари киритди

Беларусь Европа иттифоқи, Британия ва Канаданинг мансабдор шахсларига қарши жавоб санкциялари киритди. Аввалроқ Лондон ва Оттава Беларусь президенти Александр Лукашенко ва беларуслик 7 нафар, Европа иттифоқи эса 40га яқин амалдорга қарши санкциялар киритганди.

Фото: URA.RU

Беларусь ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глазнинг маълум қилишича, Британия ва Канада 2006 йилда ҳам Минскка қарши санкциялар киритган, бироқ улар ҳеч қандай самара бермагач, охир натижада бекор қилинган.

2 октябрда Европа иттифоқи Беларуснинг 40га яқин мансабдор шахсига нисбатан санкциялар киритди. “Қора рўйхат”га тушган шахслар Беларусдаги норозилик намойишлари иштирокчилари ва мухолифат вакилларига қарши куч ишлатишда ҳамда президент сайловлари натижаларини сохталаштиришда айбланмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид