Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон товушдан тез учадиган баллистик ракетасини синовдан ўтказди
Хабар қилинишича, ракета 800 километргача масофада жойлашган нишонга юқори аниқликда зарба бера олади.
Ҳиндистон мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO) кичик масофага мўлжалланган, товушдан тез учувчи "Шаурья" баллистик ракетасининг янги модификациясини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар бермоқда.
Турли, жумладан ядровий жанговар каллак таший оладиган ушбу ракета синови Одиша штатидаги полигонда ўтказилган.
Хабар қилинишича, ракета 800 километргача масофада жойлашган нишонга юқори аниқликда зарба бера олади. Янги модификациядаги ракетадан фойдаланиш осонлашган ҳамда вазни енгиллашган.
Бу охирги вақтда Ҳиндистонда иккинчи марта ўтказилган ракета синови ҳисобланади. 30 сентябрда товушдан тез учувчи BrahMos қанотли ракетаси синовдан ўтказилганди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025