Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:25 / 04.10.2020
15649
2 дақиқада ўқилади
Илҳом Алиев Қорабоғдаги бир шаҳар эгалланганини хабар қилди. Арманистон рад этди
Фото: EPA/Vostock-photo
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев озарбойжонлик ҳарбийлар Жабройил шаҳри (Мехакаван) ва Тоғли Қорабоғдаги бир неча қишлоқни эгаллашгани ҳақида маълум қилди.
Today Azerbaijan’s Army has liberated from occupation the city of Jabrayil and several surrounding villages. Long live Azerbaijan’s Army! Karabakh is Azerbaijan!
— Ilham Aliyev (@presidentaz) October 4, 2020
Арманистон мудофаа вазирлигидагилар эса ТАСС агентлигига берган изоҳида «бу баёнот (Алиевнинг» ёлғонлиги ва ҳеч қандай асосга эга эмаслиги» ҳақида маълум қилган.
- Аввалроқ Озарбойжон ҳукумати Тоғли Қорабоғ шимолидаги Мадагиз қишлоғи озар ҳарбийлари назоратига ўтганини эълон қилганди. Арманистон томони бу маълумотни ҳам рад этиб чиққанди.
- Жабройил (Мехакаван) 1993 йилдан буён тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси таркибида. 1991 йилдаги маълумотга кўра (ундан кейинги йилларга оид маълумот йўқ), Жабройилда 6,3 минг киши яшаган.
- 1990-йилларда бошланган Тоғли Қорабоғ низоси шу йил сентябрь ойи охирида яна авж олди. Зиддият томонлари бир-бирини провокацияларда ва ўт очишни бошлашда айбламоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025