Иқтисодиёт | 18:30 / 04.10.2020
19102
1 дақиқада ўқилади

Жадвал: Ўзбекистон шаҳарларидаги озиқ-овқат ва деҳқончилик маҳсулотлари нархлари — картошка арзонлашмоқда

Kun.uz’нинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мухбирлари ўз ҳудудларидаги марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозорларидаги 4 октябрь кунидаги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди.

Одатга кўра, 10 турдаги озиқ-овқат ва шунча мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача нархлари тўплаб, тартибланди.

Ўтган ҳафтадаги нархларни солиштириш асносида ойдинлашмоқдаки, бозорларда ўсимлик ва пахта ёғлари, шунингдек, шакар нархи ҳамон қимматлигича қолмоқда. Тошкентдаги Миробод деҳқон бозорида шакар 5800 сўмдан сотилаётгани эълон қилинган. Лекин у 1 кг бўлмаслиги мумкин.

Мол гўшти энг қиммат жой (65 минг сўм) ҳамон пойтахт Тошкент шаҳрида бўлса, энг арзони Навоийда — 50 минг сўм. Жиззахда 1 кило қўй гўшти барча ҳудудлардагидан арзон — 55 минг сўм. Товуқ гўшти энг арзон жой Урганч — 15 минг сўм.

Мева-сабзавотлар нархлари бозорларда бир-биридан кўп ҳам фарқ қилмайди. Картошка баҳоси ўтган ҳафтага нисбатан айрим жойларда 500 сўмга арзонлай бошлаган. Рўйхатдаги ягона импорт мева — бананнинг энг арзони Қўқон, Андижон ва Деновда ва энг қиммати ҳамон Нукусда эканини кўриш мумкин.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид