Фан-техника | 22:37 / 06.10.2020
8893
1 дақиқада ўқилади

Apple 13 октябрда iPhone 12 тақдимотини ўтказади

Apple компанияси 13 октябрда янги тақдимот ўтказишини эълон қилди. Маълумотларга кўра, тақдимотда янги iPhone 12 смартфонлари намойиш қилинади.

Фото: Phonearena

Одатда Apple янги iPhone’ларга бағишланган тақдимотини сентябрда ўтказади. Бироқ жорий йилда компаниянинг сентябрдаги тақдимотида янги iPad планшети ва Apple Watch соати таништирилган.

Apple Watch
Фото: Apple
iPad Air
Фото: Apple

Компаниянинг янги тақдимотида 4 та янги смартфон – 5,4 ва 6,1 дюймли экранга эга iPhone 12 ва iPhone 12 Pro, 6,7 дюймли iPhone 11 Pro Max ҳамда 5,4 дюймли iPhone 12 mini тақдим этилиши кутилмоқда. iPhone 12’лардан бири 4G, бошқаси эса 5G’ни қўллаб-қувватлайди.

Бундан ташқари, компания ўз тақдимотида AirPods Studio қулоқчини, HomePod mini овоз карнайи, янги авлоддаги Apple TV телевизион приставкаси ва AirPower симсиз қувватлагичини намойиш қилиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид