Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда коронавирус сабабли фавқулодда вазият режими 31 январгача узайтирилади
Италия ҳукумати хорижлик туристларда COVID-19 аниқланган дастлабки ҳолатлардан сўнг 31 январда олти ойга фавқулодда вазият режимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилганди. 31 июлда ушбу режим 15 октябргача узайтирилди.
Италия ҳукумати COVID-19 пандемиси муносабати билан фавқулодда вазият режимини 2021 йилнинг 31 январигача узайтиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца маълум қилди.
"Натижалар кундан-кунга ўсмоқда, ҳушёрлик ва эҳтиёткорликка эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун, фавқулодда вазият режимини 31 январгача узайтириш тўғри танлов бўлади деб ўйлайман", - деди у.
Италия ҳукумати хорижлик туристларда COVID-19 аниқланган дастлабки ҳолатлардан сўнг 31 январда олти ойга фавқулодда вазият режимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилганди. 31 июлда ушбу режим 15 октябргача узайтирилди.
6 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 327 мингдан ошган, 36002 киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025