Фан-техника | 16:53 / 06.10.2020
5131
1 дақиқада ўқилади

Nokia «ақлли» телевизорларини тақдим этади

Компания 2019 йил декабрда ўз телевизорларини муваффақиятли тақдим этганидан сўнг ушбу йўналишга қизиқиб қолган.

Фото: Nokia

Nokia арзон телевизорлар ишлаб чиқармоқда, деб ёзади Nokiapoweruser нашри. Нашр журналистлари компания сайтидаги янги туркумдаги телевизорлар тизерлари ва манбаларига таянишмоқда.

Уларнинг маълумот беришича, компания Ҳиндистонда экрани диагонали 32 ва 50 дюйм бўлган Nokia Smart TV телевизорлари тақдимотини ўтказади. Full HD экранга эга биринчи моделнинг нархи 21 999 рупий (300 доллар)га тенг бўлади.

 Иккинчи модель диагонали 50 дюйм бўлиб, DTS TruSurround ва Dolby Audio технологияларида ишлайди. У Android операцион тизими ва Google Assistant ёрдамчисига эга бўлади. Телевизорнинг нархи 36 999 рупий (504 доллар) бўлади.

Ҳар икки телевизор Onkyo аудиотизими билан жиҳозланган. 

 Журналистларнинг қайд этишича, компания 2019 йил декабрда ўз телевизорларини муваффақиятли тақдим этганидан сўнг ушбу йўналишга қизиқиб қолган. Ўшанда Nokia экрани диагонали 55 дюймли 4К телевизорини бозорга чиқарганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид