Жаҳон | 14:34 / 06.10.2020
11645
2 дақиқада ўқилади

Туркия ташқи ишлар вазири Бокуга келди

 Аввалроқ Туркия ТИВ Мавлут Човушўғлу Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилиши тўғрисида хабар берганди.

Фото: Reuters

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу ташриф билан Бокуга келди.

"Бокудамиз", - деб ёзди Човушўғлу Twitter саҳифасида.

Аввалроқ Туркия ТИВ Човушўғлу Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилиши тўғрисида хабар берганди.

Туркия Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбойжонни қатъий қўллаб-қувватлаб келмоқда.

«АҚШ, Россия ва Франция қарийб 30 йил мобайнида бу муаммони эътиборсиз қолдириб келганини инобатга олсак, улар ўт очишни тўхтатиш йўлларини излашда иштирок этишларига йўл қўйиб бўлмайди», деган Туркия парламентида чиқиш қилган Эрдўған. У тинчлик фақат«арман босқинчилари» Тоғли Қорабоғни тарк этганидагина ўрнатилишини айтиб ўтган.

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар 27 сентябрда бошланди. Боку арман ҳарбийлари Озарбойжон позицияларини ўққа тутганини маълум қилди ва қарши ҳужум эълон қилди. Ереван эса Озарбойжон Тоғли Қорабоғга ҳужум қилганини билдирди.

Тўқнашувлар давом этмоқда. Ҳар икки томонда талафотлар бўлган.

Мавзуга оид