Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг харидоргир смартфон аниқланди
ComprarAcciones нашри таҳлилчилари дунёда айни дамда энг харидоргир смартфонни маълум қилишди. Уларнинг таъкидлашича, айни вақтда iPhone 11 энг кўп сотилган смартфон ҳисобланади.
Таҳлилчилар маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 2-чорагида дунё бўйича смартфонлар савдоси 2019 йилнинг шу чорагига нисбатан 20,4 фоизга қисқарган ва 294,7 млн донани ташкил қилган.
Энг кўп смартфон Huawei компанияси сотган – умумий савдодан 20 фоиз. Кейинги ўринларни Samsung (19,5 фоиз) ва Apple (13,5 фоиз) эгаллаган.
Дунёда энг харидоргир смартфон iPhone 11 бўлган. Ундан 2-чоракда 37,7 млн дона сотилган. 2-ўринни етакчидан катта фарқ билан Samsung Galaxy A51 эгаллаган: ушбу смартфондан 11,4 млн дона сотилган. 3-ўринни 11 млн дона сотилган Xiaomi Redmi Note 8 эгаллаган.
Эътиборлиси, энг харидоргир смартфонлар ўнталигига iPhone’нинг 5 та, Xiaomi’нинг 4 та смартфони кирган.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
12:38 / 11.03.2025