Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулжаҳон Йўлдошева қамоқдан озод этилди, бироқ унга тергов якунига қадар ОАВга интервью бериш тақиқланди
Коронавирусга чалинган бемор ўлими ва 250 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланиб қамоққа олинган Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева қамоқдан озод этилди. Унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси суд ажрими билан уй қамоғига алмаштирилди.
Аввалроқ Чирчиқ шаҳар прокурори Бахтиёр Иброҳимов Kun.uz'га Йўлдошевага қўлланилган эҳтиёт чораси Ўзбекистон бош прокурорининг ташаббуси билан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилаётганини айтганди.
6 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди биносида ўтказилган суд мажлиси ёпиқ тарзда бўлиб ўтди. Унга айбланувчининг яқинлари ҳам, ОАВ вакиллари ҳам киритилмади.
Йўлдошеванинг яқинларига кўра суд ажримида унга тергов якунига қадар ОАВга интервью бериши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Суд мажлисидан сўнг Гулжаҳон Йўлдошевадан интервью олишнинг имкони бўлмади. У мажлисдан чиқибоқ ички ишлар ходимлари кузатувида уйига олиб кетилди.
Эслатиб ўтамиз, Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан жиноят иши шу йил 11 августда Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган. 8 сентябрга келиб, эҳтиёт чораси сифатида айбланувчи қамоққа олинган эди. Унинг қамоққа олиниши жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотларнинг раҳбарлари мазкур ҳодисага муносабат билдириб, прокуратурани шифокорга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси ўзгартиришга чақирганди.
Мавзуга оид
18:43 / 05.12.2022
“Катта пулларни ўмаришга халақит қилган эдим” — Гулжаҳон Йўлдошева билан суҳбат
15:38 / 01.09.2022
Гулжаҳон Йўлдошева иши. Олий суд ҳукмни қисман бекор қилиб, ишни қайта кўришга юборди
20:06 / 06.04.2021
Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича жами 5 кишига ҳукм ўқилди
18:13 / 05.04.2021