Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қониқарсиз» ҳудуд – Қўштепада ҳам сессия бўлиб ўтди. Ҳоким бор имкониятини ишга солишга ваъда берди
Президент раҳбарлигида 24 сентябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида баҳоланган рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани «қониқарсиз ҳудуд» деб баҳоланган эди.
6 октябр куни Халқ депутатлари Қўштепа туман кенгашининг 21-сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Илёс Новиков олиб бориб, туманни «ўрта» ва «яхши» кўрсаткичларга олиб чиқиш бўйича ҳисобот берди.
Новиковнинг айтишича, тумандаги тадбиркорлик субъектларининг 44 таси бугунги кунда ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳокимнинг бунинг асосий сабаблари сифатида корхоналарнинг айланма маблағлари етарли эмаслиги, фаолиятини олиб бориш учун корхоналар ўз бино-иншоотлари ёки жойлари йўқлиги, корхоналар томонидан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмагани, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун харидор йўқлигини кўрсатди.

Илёс Новиков йил якунига қадар туманни ҳар томонлама ривожлантириш учун депутатлар, фаоллар билан ҳамкорликда барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
15:15 / 19.04.2025
“Биргина видеоси YouTube’да 35 млн марта томоша қилинган” — қўштепалик ёш муҳандис бунга қандай эришмоқда?
16:35 / 12.04.2025
“Қишлоқда яшаб ҳам кам бўлмадик” — қўштепалик боғбон
17:43 / 08.02.2025
Тепаликлар бирлаштирган туман: Қўштепа туманига саёҳат
20:32 / 16.12.2024