Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 ўйинда 7та гол. Элдор Шомуродов миллий жамоада бир йилдан буён голли сериясини давом эттирмоқда
Ўзбекистон миллий жамоаси Эронга қарши учрашувда гарча мағлубиятга учраган бўлса-да, Элдор Шомуродов ягона голга муаллифлик қилди.
«Ростов»дан Италиянинг «Женоа» клубига ўтган 25 ёшли ҳужумчи учун Эронга қарши ўйиндаги гол 2020 йилда миллий жамоа сафидаги дастлабки баҳс ва биринчи гол бўлди.
Қайд этиш жоиз, Шомуродов Эрон дарвозасига гол урган ўзбекистонлик иккинчи футболчи бўлди. Бунгача вакилларимиздан Улуғбек Бақоев 2012 йилда форслар дарвозасини ишғол эта олганди. Яна битта гол эса автогол сифатида қайд қилинган.
Эътиборлиси, Элдор Шомуродов сўнгги бир йилдан буён Ўзбекистон миллий жамоаси сафидаги ҳар бир баҳсида ўз номини таблога ёзиб қўймоқда. Эрон дарвозасига киритилган гол Шомуродовнинг кетма-кет 5-ўйиндаги голли серияси бўлди. Бунгача у 2019 йилда Яман, Сингапур, Саудия Арабистони ва Фаластин билан баҳсларда ҳам гол муаллифига айланганди. Элдор охирги 5 ўйинида 7та гол муаллифига айланди.
Шомуродовнинг Ўзбекистон миллий жамоасидаги голли серияси:
08.10.2020. Ўзбекистон – Эрон – 1:2 / 1та гол
19.11.2019. Ўзбекистон – Фаластин – 2:0 / 2та гол
14.11.2019. Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 2:3 / 1та гол
15.10.2019. Сингапур – Ўзбекистон – 1:3 / 2та гол
10.10.2019. Ўзбекистон – Яман – 5:0 / 1та гол.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2019 йилда БААда ўтган Осиё Кубогида ҳам Ўзбекистон миллий жамоаси сафида ўтказилган 4 учрашувда 4та гол муаллифига айланганди.
Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025