Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобада ҳам сессия: туман раҳбарлари ҳудудни «яшил» тоифага ўтказишга ваъда берди
7 октябрь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Сардоба туман кенгашининг 14-сессиясида ҳоким Абдуазим Хидиров депутатлар, туман масъуллари ва журналистлар олдида ҳисобот берди.
Туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, 33та туман «қониқарсиз» деб топилган эди. Шулардан иккитаси – Сирдарё вилоятининг Сардоба ва Ховос туманларидир.
Сардоба тумани ҳокими Абдуазим Хидировга кўра, туманда жами ишсиз хотин-қизлар сони 1764 нафар ёки жами иқтисодий фаол аҳолига нисбатан ишсизлик даражаси 6,4 фоизни ташкил этиб, вилоятда 6-ўринни қайд этган. 2020 йил якунига қадар хотин-қизлар бандлигини ишсизлик даражасини 20 фоизгача камайтириш кўзда тутилган. Туманда бандлик даражаси 90,3 фоиз бўлиб, вилоятда 11-ўринни эгаллаган.

Ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳсулотлар ҳажми 941 минг сўм билан вилоятда 11-ўринни эгаллаган.
Президентнинг виртуал ва халқ қабулхоналари орқали давлат ҳокимияти органларига келиб тушган мурожаатлар қаноатлантириш бўйича кўрсаткичлар жуда ёмон аҳволга келиб қолган. Келиб тушган мурожаатларнинг 47 фоизигина қаноатлантирилган. Такрорий мурожаатлар эса 44 тани ташкил қилган.
Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларнинг эса бор-йўғи 39,7 фоизигина қаноатлантирилган.

Абдуазим Хидиров Сардоба туманини «қизил» ҳудуддан «яшил» ҳудудга ўтказишда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини тақдим этди. Ушбу дастурга кўра:
- жами хизматлар соҳасида фаолият кўрсатмаётган 5 та корхоналар фаолиятини тиклаш;
- хизмат кўрсатиш йўналишидаги 9 та янги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш;
- корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш;
- туман ҳудудидаги 4098 нафар ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш;
- туманда пул айланмаси тушиб кетган ва паст қувватда ишлаётган 44 та корхоналарни жонлантириш чораларини кўриш;
- тадбиркорлар ва фуқаролардан келиб тушадиган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва уни ижобий ҳал этиш тизимини доимий асосда йўлга қўйиш кўзда тутилган.
2020 йилда умумий қиймати 279,5 млрд сўм бўлган 28 та саноат, 24 та хизмат кўрсатиш ва 27 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилади. Бундан ташқари, туманда фаолият юритаётган 72 та саноат корхоналарининг тўла қувватда ишлатилишида амалий ёрдам кўрсатилади, туман марказида 40 та замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ишга туширилади.
Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, хорижий инвесторларга имтиёз берган ҳолда уларни жалб қилиш, икки томонлама манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш орқали тумани «яхши» ҳудудга олиб чиқиши режалаштирилган.
Сессияда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан туманнинг «қониқарсиз» ҳудудга киргани учун кечирим сўраб, туманни «яхши» ҳудудга ўтказиш учун ваъда берилди.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022