Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ва Польшада коронавирусга қарши курашиш доирасида янги чекловлар жорий этилди
Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель касалланиш ҳолатлари юқори бўлган шаҳарларга COVID-19 тарқалишини секинлаштириш учун 10 кун муддат берилишини айтганди. Акс ҳолда бу шаҳарларда кескин чеклов чоралари киритишга тўғри келади.
Германия ва Польша коронавирус тарқалишини секинлаштириш мақсадида янги чекловлар киритди. Бу ҳақда Европа ОАВ хабар бермоқда.
Берлинда барлар ва ресторанлар 23:00да ёпилади. Ушбу чора 31 октябргача амалда бўлади. Франкфурт-Майн шаҳрида ҳам ана шундай чеклов жорий этилади. Бундан ташқари, барча дўконларнинг иш соатлари қисқартирилади. Дорихоналар ва АЁҚШлар бундан мустасно.
Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель касалланиш ҳолатлари юқори бўлган шаҳарларга COVID-19 тарқалишини секинлаштириш учун 10 кун муддат берилишини айтганди. Акс ҳолда бу шаҳарларда кескин чеклов чоралари киритишга тўғри келади.
Польшада фуқароларга жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди. Охирги суткада бу мамлакатда 4 мингдан ортиқ янги ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025