Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google YouTube’ни савдо майдончасига айлантирмоқчи
Қайд этилишича, YouTube’нинг савдо майдончасига айлантирилиши уни Amazon ва Alibaba каби гигантлар даражасига олиб чиқиши мумкин.
Google YouTube’ни видеода намойиш этилган буюмларни сотиб олиш мумкин бўлган савдо майдончасига айлантирмоқчи. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg хабар бермоқда.
YouTube чекланган каналларда ана шундай функцияни синовдан ўтказаётганлигини тасдиқлади.
Қайд этилишича, Google бир неча ойдан буён YouTube’ни савдо майдончасига айлантиришига шаъма қилиб келган. Компания 2020 йилда e-commerce ва тўловлар бўлинмасини янгилаган. Июлда эса ўзининг Google Shopping платформасига сотувчиларни жалб этиш режасини эълон қилган.
Бундан ташқари, YouTube яқинда роликлар муаллифларини лавҳада тилга олинган маҳсулотларни маркировка қилиш белгисидан фойдаланишларини сўради.
Bloomberg’нинг қайд этишича, YouTube’нинг савдо майдончасига айлантирилиши уни Amazon ва Alibaba каби гигантлар даражасига олиб чиқиши мумкин.
Ҳозирча YouTube савдолардан қандай пул ишлаши маълум эмас.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди
20:45 / 22.04.2025