Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосарларидан бири ўзгарди
Навоий вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, 2015 йилдан буён мазкур лавозимда ишлаб келган Комилжон Расуловнинг бошқа ишга ўтганлиги сабабли, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси Навоий вилоят филиали директори Бекзод Бобомуродов ҳоким ўринбосари этиб тайинланди.
Бекзод Бобомуродов 1983 йил Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида туғилган. Тожикистон Республикаси Хўжанд давлат университети ҳамда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Б. Бобомуродов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси, Навоий вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази директори каби масъул лавозимларда ишлаган.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
16:51 / 02.04.2025