Жамият | 10:00 / 11.10.2020
8036
2 дақиқада ўқилади

“Менинг болам ҳам яшашини истайман” – Ҳиндистонда камёб хасталик билан курашаётган Иброҳимга кўмак зарур

Инсонга аталган дардлар беҳад хилма-хил. Ана шулардан бирига 9 ёшли Иброҳим Содиқбоев чалинган ва у ҳозир Ҳиндистонда мураккаб операцияни бошдан кечирди.

– Kun.uz сайтига хайрия сўраб жуда кўпчилик мурожаат қилади. Аммо биз ўғлимиз Иброҳимнинг операцияси учун бошқа гуруҳлар ва сахий танишларимиз орқали маблағ тўплагандик. Лекин Ҳиндистондаги даволанишимиз чўзилиб кетди, режадагидан бир ойдан ортиқроқ қолиб кетадиган бўляпмиз ва бор пулимизни сарфлаб, қарзга ҳам кириб кетдик ҳамда бу сайт муштарийларидан кўмак сўрашга мажбур бўлдик, – дейди тошкентлик Иброҳимнинг онаси Феруза Ғаниева.

– Ўғлимга “Торсион дистония” ташхиси қўйилган ва бу камёб генетик касаллик ҳар 100 минг кишида 3-4 та учраркан. Тақдирнинг синови билан шу дард менинг ўғлимга ёпишган. Ҳозир ҳинд шифокорлари қўлларидан келганича даволашяпти, умид билдирашяпти. Аммо пулсизликда бу даволанишлар, ўзга юртда яшаш, еб-ичиш жуда қийин кечади.

Операция учун тўплаб келган 35 минг долларни сарфлаб бўлдик. Олдинда яна 30-40 кунлик қўшимча муолажаларни ўйласам қўрқиб кетаман. Ўғлим энди оёққа тураётганида даволанишни тўхтатиб қўйишни тасаввур қила олмайман. Мен ҳам боламнинг яшашини, соғайиб кетишини истайман, – дейди йиғлаб онаизор.

Иброҳим Содиқбоевга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0602 7771 4383 (Халқ банки, онаси Феруза Ғаниева номида)

Ҳумо: 9860 0101 0284 0930 (Ипотекабанк, холаси Авазова Наргиза номида)

Сбербанк: 4817 7603 3870 0812 (таниши Ўрол Абдуазизов номида)

Visa card: 4023 0601 4746 5545 (Ипак Йўли Банк, онаси Феруза Ғаниева номида)

Телефон: +998935350435 (холаси Гулноза Аҳмедова)

Саховатпеша ватандошлар! Бир ҳамюртимиз хорижда фарзанди дардида музтар бўлиб турибди. Иброҳим соғайиб қайтиши учун дуоларингизни аяманг. Кимдадир моддий ёрдам кўрсатиш имкони бўлса, савобнинг улуғини захира қилади.

Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид