Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Иннинг ҳарбий парадда кўзига ёш олгани видеоси эълон қилинди
Интернетда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Корея Меҳнат партиясининг 75 йиллигига бағишланган параддаги нутқи видеоси пайдо бўлди. Эътиборлиси, ўзининг қаттиққўллиги билан танилган Ким Чен Ин нутқи вақтида кўзига ёш олган.
Шимолий Корея етакчиси ҳамюртларидан йўл қўйган хатолари учун узр сўраши ва коронавирус сабабли дуч келинган қийинчиликлар ҳақидаги гапларидан кейин кўзойнагини ечиб, кўзларини артган. Шу вақтда видеодаги кадрларда Ким Чен Иннинг кўзидан ёш оқаётганини кўриш мумкин.
Ким Чен Ин нутқи давомида унга давлатни бошқариш, “буюк Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир ишини давом эттириш” вазифаси юкланганини айтган. “Менинг саъй-ҳаракатларим ва самимийлигим фуқароларимизни турмуш қийинчиликларидан халос этиш учун етарли бўлмади. Одамларимиз менга ишонганди, бироқ мен ҳар доим ҳам уларнинг истакларига мос бўлолмадим. Мен афсусдаман”, деб таъкидлаб ўтган Шимолий Корея етакчиси.
ОАВда ёзилишича, улар Шимолий Корея етакчиси ўзини бундай тутаётганини биринчи марта кўришмоқда. Жанубий Кореянинг The Korea Times нашрида ёзилишича, Кимнинг бундай ҳис-туйғуларга берилиши халқаро ҳамжамиятга “ўзини раҳмдил етакчи қилиб кўрсатишга” уриниш ҳисобланади.
Апрель ойида Ким Чен Ин оғир касал ёки умуман вафот этган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Шундан кейин Шимолий Корея ОАВда 2 май куни унинг иштирокида ўтган тадбирдан олинган сурати эълон қилинганди.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025