Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурат Камалов сенаторликка сайланди. Энди у Сенат раисига ўринбосар бўлади
Нукусдаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Сенати аъзоларини сайлаш бўйича қўшма мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сайлов натижаларга кўра 45-«Шуманай» сайлов округидан Жўқорғи Кенгес депутати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси У.Жалменов ва 63-«Қоракўл» сайлов округидан Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов Ўзбекистон Сенати аъзолари этиб сайланган.


Эслатиб ўтамиз, Мурат Камалов 2 октябрь куни Қорақалпоғистон раҳбари бўлганди. Республиканинг аввалги раҳбари Муса Ерниязов 31 июль куни коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида оламдан ўтган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Конституциясининг 86-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон вакили бўлади. Қоида тариқасида, ушбу лавозимни ҳар сафар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси эгаллайди.
Мавзуга оид
12:30 / 26.08.2022
Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес раислигидан кетди
10:57 / 21.10.2020
Мурат Камалов Танзила Норбоевага ўринбосар бўлди
16:30 / 02.10.2020
Қорақалпоғистондаги туман ва шаҳарларга вазирлар ва банклар бириктирилди. Тадбиркорларга 3 йиллик солиқ имтиёзлари берилади
15:29 / 02.10.2020