Жаҳон | 00:23 / 13.10.2020
9090
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавирусга қарши оммавий иммунитет ғоясини танқид қилди

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, оммавий иммунитет касаллик юқтириш орқали эмас, балки эмлаш йўли билан ҳосил қилинади.

Фото: REUTERS / Christopher Black

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирусга қарши оммавий иммунитет ғоясини танқид қилди. Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

«Оммавий иммунитет аҳоли вирусдан сақланиши мумкин бўлган вакцинация вақтида фойдаланиладиган концепция ҳисобланади. Масалан, қизамиққа қарши оммавий иммунитет ҳосил қилиш учун аҳолининг 95 фоизини эмлаш керак. Қолган беш фоиз аҳоли эмланган одамлар орасида қизамиқ тарқалмаслиги боис ҳимояга эга бўлади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, оммавий иммунитет касаллик юқтириш орқали эмас, балки эмлаш йўли билан ҳосил қилинади.

Айнан шу сабабли бундай стратегия илмий нуқтаи назардан ҳам, ахлоқий нуқтаи назардан ҳам тўғри эмас, деб таъкидлади Гебрейесус.

Аввалроқ ЖССТ мутахассиси Мария ван Керкхове коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 80 фоизга яқини вируснинг 10-20 фоиз касалланганлардан юқиши орқали юз беришини айтганди.

Мавзуга оид