Ўзбекистон | 22:06 / 15.10.2020
68254
2 дақиқада ўқилади
Президент селекторида ер сотаётган вақтида ушланган амалдорлар ҳақида маълумот берилди
15 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ер ҳисоби ва кадастр масалаларига бағишлаб йиғилиш ўтказди. Унда коррупцияга қарши кураш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, мажлисда охирги 6 ойда бу йўналишда олиб борилаётган кураш ўз натижасини бераётгани айтилган.
«Кўрилган чоралар натижасида бир қатор мансабдор шахслар қўлга олинган бўлиб, уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда тегишли жазо чоралари белгиланиши кутилмоқда», – дейилади хабарда.
Жумладан:
- Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Ж.Машрабов 11 июнь куни Қибрай туманидан 9 гектар бўш ер майдонини 60 минг долларга сотишни таклиф қилиб, 35 000 долларга сотаётган вақтда қўлга олинган.
- Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги капитал қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Алламуратов Чилонзор туманидаги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Шукуралиевга 25 июнь куни Чилонзор туманидаги 1 гектар ер майдонини 1,4 млн долларга сотаётган вақтда қўлга олинган.
- Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчиси У.Алижонов сентябрь ойида яқин алоқалари орқали Марҳамат тумани ҳудудидан 11 гектар ер майдони ажратиш учун жами 29 000 доллар олаётган вақтда ушланган.
- Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Деҳқонов октябрь ойида Бувайда туманида жойлашган «Эркин иқтисодий ҳудуд»дан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 50 сотих ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 доллар олган вақтида қўлга олинган.
- Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари А.Тўймачов, Кадастр бўлими бошлиғи И.Қорабоев билан биргаликда 18 март куни Оққўрғон туманида жойлашган 1,5 гектар ер майдонини 1500 долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.
- Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокими ўринбосари З.Мирзахўжаев август ойида Бўстонлиқ туманида жойлашган 5 сотих ер майдонини 25 000 долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Мавзуга оид
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
19:42 / 07.11.2024
Тахиатош тумани ҳокими собиқ ўринбосари озодликдан маҳрум этилди. У бюджет маблағларини талон-торож қилган
10:34 / 05.11.2024