Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда бир неча шифокорнинг малака тоифаси сертификати қалбаки бўлиб чиқди - Тергов департаменти
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан Наманган вилояти Чуст тумани тиббиёт бирлашмасида масофадан туриб мониторинг текшируви ўтказилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, унда болалар психиатрияси, анестезиология ва реаниматологияси, умумий амалиёт шифокори, неврология, умумий хирургия мутахассисликлари учун бир неча шифокорларнинг малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификати қалбаки эканлигига шубҳа туғилганлиги сабабли текшириб кўриш учун олинган ҳамда малака тоифаси сертификатларининг қалбакилаштирилган ҳолатига аниқлик киритиш учун Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.
Терговга қадар текширув даврида ўтказилган Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЭКБнинг тадқиқотлар хулосасига кўра, малака тоифаси сертификатларидаги муҳрлар изи компьютер қурилмасининг рангли оқимли принтери ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Н., С.Н., М.Ж., И.Ю. ва О.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
09:49 / 23.05.2025