Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Ганжи шаҳри ўққа тутилгани учун Арманистонга қандай жавоб қайтаришини маълум қилди
Аввалроқ Озарбойжон Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси қуролли кучлари томонидан Ганжи шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини билдирганди.
Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Гажиев Боку Ганжи шаҳрининг ўққа тутилишига жавобан ҳарбий объектларни нишонга олишини айтди.
Унинг аниқлик киритишича, фуқаро объектлари ўққа тутилмайди.
"Озарбойжон учун фуқаро объектлари ва фуқаролар нишон ҳисобланмайди. Озарбойжон фақат қонуний ҳарбий нишонларни ўққа тутади. Бу Озарбойжоннинг позицияси", – деди Гажиев.
Аввалроқ Озарбойжон Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси (ТҚР) қуролли кучлари томонидан Ганжи шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини билдирганди.
Мазкур ҳодиса юзасидан Туркия ҳам ўз муносабатини билдириб, Арманистонни ҳарбий жиноятларда айблади.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025