Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ва БАА инвестицияларни ҳимоялаш ҳақидаги келишувни имзолади
Исроил ва БАА иқтисодиётдаги ўзаро инвестицияларни ҳимоялашни кўзда тутувчи келишувни имзолади. Исроил учун бу келишув араб давлатлари билан тузган шу турдаги биринчи келишуви ҳисобланади.
Исроил бугунги кунда бундай келишувлардан 36тасини имзолаган. Бу келишувлар хорижий инвесторларнинг маблағларини ўзбошимча қарорлардан, мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг ўзгаришидан ҳимоялайди ва инвесторларга зарурат ҳолатида мамлакатдан ўз маблағларини ҳеч қандай тўсиқларсиз олиб чиқиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Исроилнинг бундай келишувлар бўйича аксарият ҳамкорлари Европа давлатлари ҳисобланади. Исроил шу турдаги охирги келишувни Япония билан 2017 йилда имзолаганди. БААда эса, ўз навбатида, инвестицияларни ҳимоялаш бўйича 99 та келишув бор.
Бундан ташқари, ушбу ҳужжат Исроил ва БАА августда муносабатларни яхшилашга келишиб олганидан кейин икки давлат ўртасида тузилган биринчи келишувдир.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025