Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда пандемия бошидан буён коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланиши бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди
Бир сутка аввал 10 925та ҳолат қайд этилган, жума куни эса суткалик кўрсаткич 10 мингдан ошганди.
Италияда эпидемия бошланганидан буён илк марта бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 11 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Апеннинда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони тезлик билан ўсишда давом этмоқда. Якшанба куни 11 705та ҳолат аниқланди, бу эпидемия бошланганидан буён энг юқори суткалик кўрсаткич ҳисобланади.
Бир сутка аввал 10 925та ҳолат қайд этилган, жума куни эса суткалик кўрсаткич 10 мингдан ошганди.
Италия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда жами 414 241та ҳолат аниқланган.
Эпидемия бошланганидан буён 36 543 киши вафот этган, 251 461 киши соғайган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025