Фан-техника | 22:05 / 19.10.2020
3978
2 дақиқада ўқилади

Aтмocферанинг юқори қатламида мобиль антенна синовдан ўтказилди

Ерда алоқадан узоқ бўлган ҳудудларга ҳам мобиль алоқа етиб бориши мумкин.

Фото: Reuters

«Deutsche Telekom» Ер стратосферасида ҳаво базавий станциясини синовдан ўтказди. Ушбу синов мобиль алоқа тармоқлари мавжуд бўлмаган ернинг чекка ҳудудларини келажакда алоқа билан таъминлашга умид беради.

Германия ва британиялик олимларнинг ушбу синови 14 километрга учувчисиз кўтарилган самолёт антенна орқали Ер устидаги 4G тармоққа уланиши мумкинлигини исботлади.

Ҳаво базавий станцияси олдинги синовида 100 киломтер узоқда туриб, ердаги смартфон фойдаланувчисининг овозли ва видео қўнғироқларини қабул қилиб, интернетдан фойдалана олган.

«Биз бу билан исталган жойга тезкор интернет ва алоқани етказа олишни исботладик», дейди «Deutsche Telekom» мутахассиси.

Ушбу ҳаво антенналари сунъий йўлдошларга нисбатан тезкор ва арзон бўлса-да, уларни баландликда сақлаш дизайндаги муаммоларни келтириб чиқаради. Ҳаво антенналарини ишга туширишда водород ёқилғисидан фойдаланилади. Водород ёқилғиси экологик хавфсиз бўлиб, чиқинди сифатида фақат сув буғларини ажратади.

Ушбу тажрибани амалиётда қўллаш 2024 йилгача вақт олиши мумкин.

Мавзуга оид