Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ мактабларидаги бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштириши шаҳар мактабларидагига қараганда юқорироқ - тадқиқот
Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларидаги бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлаштириш натижалари шаҳар мактаби ўқувчиларига қараганда 0,9 фоизга юқорироқ. Бу ҳақда «Инсон капитали индекси-2020» рейтингида Ўзбекистон натижаларига бағишлаб ўтказилган онлайн конференцияда Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори ўринбосари Ҳикматилла Даминов маълумот берди.
Унинг қайд этишича, бу статистика 2019 йилнинг ноябрь ойида Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўтказилган TIMSS халқаро тадқиқот натижаларида қайд этилган.
«Бошланғич синф болаларининг ўзлаштириши ота-онанинг қўллаб-қувватлашига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Шаҳар ҳудудларида ота-оналарнинг кўпроқ бандлиги сабабми, шаҳар мактабларига нисбатан қишлоқ мактабларида ўзлаштириш кўрсаткичи 0,9 фоизга юқори чиқди. Шунинг учун ота-оналардан болаларининг ўзлаштиришига эътиборли бўлишини, кўпроқ вақт ажратишини сўраб қоламиз», деди у.
Унинг қайд этишича, шаҳар мактабларидаги бир ва икки сменали мактаблардаги ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳам ўрганилган.
«Бир сменали мактаблардаги ўзлаштириш икки сменали мактабларга қараганда 7,2 фоизга кам бўлган. Бир қараганда бу нарса мантиқсиздек туюлиши мумкин. Лекин шаҳарларда мактаблар икки ёки уч сменали бўлиб қолгани уларда таълим сифати яхшилиги билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам ота-оналар болаларини бу мактабларда ўқитишни хоҳлайди. Ва бу мактабларда ўқувчилар сони ҳам ошади», деди у.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки томонидан эълон қилинган инсон капитали индексида Ўзбекистон илк бор қатнашиб, 62 фоизлик натижа қайд этган.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
12:03 / 19.04.2025