Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi тезкор симсиз қувватлагичини намойиш этди
Xiaomi қувватлагичи сиғими 4000 мАС бўлган аккумулятор қувватини 1 дақиқада 10, 8 дақиқада 50 ва 19 дақиқада 100 фоизга етказа олади.

Фото: Xiaomi
Хитойнинг Xiaomi компанияси 80 ватт қувватга эга симсиз қувватлагичини тақдим этди. Компания қувватлагич қандай ишлашини ўзининг YouTube каналида намойиш этган.
У бозордаги энг юқори қувватли симсиз қувватлагич мақомини олиш учун барча имкониятларга эга. Таққослаш учун, Xiaomi Mi 10 Ultra смартфони “ҳаво орқали” 50 ваттли, яқинда тақдим этилган iPhone 12 эса 15 ваттли қувватлашни олиши мумкин.
Xiaomi қувватлагичи сиғими 4000 мАС бўлган аккумулятор қувватини 1 дақиқада 10, 8 дақиқада 50 ва 19 дақиқада 100 фоизга етказа олади.
Компания бундай шиддатда қувватлана оладиган смартфонлар қачон савдога чиқарилиши тўғрисида маълум қилмаган. Катта эҳтимол билан бу Xiaomi Mi 11 смартфони бўлади.
Мавзуга оид

16:47 / 19.03.2025
Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди

21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди

21:55 / 28.03.2024