Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ниғматилла Йўлдошев ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорлари йиғилишига раислик қилди
20 октябрь куни видеоконференцалоқа орқали Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бош прокурорларининг 18-мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис ишига Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислик қилди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси хабарига кўра, мажлисда аъзо давлатлар бош прокурорларидан ташқари, кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича шерикларнинг Бош прокуратуралари вакиллари ҳам қатнашган.

Қайд этилишича, тадбирда бир нечта масалалар қаторида коррупцияга қарши кураш механизмлари ҳам муҳокама қилиниб, ўзаро тажриба алмашилган.
Йиғилиш якуни бўйича кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 19-мажлисини 2021 йилда Ҳиндистонда ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

Мавзуга оид
16:40 / 14.01.2025
Спорт курашлари ассоциациясида Салим Абдувалиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланди
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
18:41 / 16.08.2024
Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди
18:42 / 19.07.2024