Жамият | 21:14 / 20.10.2020
2878
1 дақиқада ўқилади

Раддия: «Кошинлар Археология институти, Самарқанддаги қўриқхона ёки музейдан олиб кетилмаган»

Фото: Жон Уильямс / Британия музейи

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази Kun.uz сайтида эълон қилинган «Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди» номли мақолада келтирилган жумлага нисбатан раддия билдирди.

Марказ мақола ичидаги «Кошинлар ЎзФА Археология институти, Самарқанддаги қўриқхона ёки музейдан олиб кетилган бўлиши мумкин» деб номланувчи кичик сарлавҳага эътироз билдирган.

«ЎзР ФА Миллий археология маркази шуни маълум қиладики, бундай жиддий хулосалар бериш учун ҳеч қандай асос йўқ. Миллий археология маркази мутахассислари ҳам Британия музейи томонидан маълум қилинган ушбу кошинларни илмий ўрганиш ва хулосалар бериш учун жалб қилинган. Дастлабки ўрганиш ишлари натижаларига кўра, топилмаларнинг Шоҳи-Зинда мажмуасидаги мақбараларга тегишлилигини тасдиқловчи далиллар қайд этилмади», – дейилади марказ директори Ф.Мақсудов имзоси билан таҳририятга йўлланган хатда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш