Жаҳон | 15:48 / 20.10.2020
3712
1 дақиқада ўқилади

Трамп ютқазса, Исроил демократларнинг босимига дуч келади – маслаҳатчи

АҚШ президенти Дональд Трампнинг бўлажак президентлик сайловларида ютқазиши Яқин Шарқдаги Исроил босим остида қолишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Трампнинг маслаҳатчиларидан бири айтиб ўтган.

Фото: CARLOS BARRIA

«Агар Трамп 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда рақиби Жо Байденга ютқазса, Исроил Демократлар партиясига ён беришга мажбур бўлади», деди катта евангелист христианлар етакчиси ва Трампнинг маслаҳатчиси Майк Эванс Israel International News нашрига берган интервьюсида.

«Трамп Америка тарихидаги Исроилни энг кўп қўллаб-қувватловчи президент. Аммо у сайлов участкаларида унчалик яхши ишламаяпти», деган Эванс.

Унинг айтишича, Байден Исроилга қарши курашмасада, сайловда ғалаба қозонса, Трампнинг Яқин Шарқдаги тинчлик учун қилган ҳаракатларига зарар етказиши мумкин.

«Байден Исроилга қарши эмас. У Исроилни қўллаб-қувватлайди. Аммо ҳозирги улкан тинчлик режаси, Трамнинг меҳнати ва самарaсидир. Биз уни яна 4 йил президентликда кўришни истардик», дея таъкидлаган у.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид