Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhoScored статистик сайти Элдор Шомуродовнинг «Верона»га қарши ўйинини баҳолади
Статистик ва таҳлилий маълумотлар бериб борадиган WhoScored сайти А Серия 4-тури доирасидаги «Верона» - «Женоа» (0:0) учрашувидан кейин футболчилар ўйинини баҳолаб чиқди.
«Верона» - «Женоа» учрашувини асосий таркибда бошлаган футболчилар орасида 10 баллик баҳолаш тизимида энг паст балл Элдор Шомуродовга қўйилган. Дебют ўйинида майдонда 63 дақиқа давомида тўп сурган ўзбекистонлик ҳужумчининг ҳаракатлари 6,3 баллга лойиқ кўрилган. «Женоа» сафида энг юқори балл дарвозабон Маттиа Перинга тегишли – 9,1. Италиялик дарвозабон учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган.
Маълумот учун, «Женоа» ушбу дурангдан кейин А Серияда 4 очко билан 11-ўринда бормоқда.
«Верона» - «Женоа». Футболчиларга қўйилган баҳолар:

Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025