Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди
Давлатнинг миллийлиги ва ўзлиги тимсоли бўлган она тилини ривожлантириш ҳамиша энг муҳим йўналишлардан бўлиб келган. Жорий йил 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни бутун мамлакат миқёсида кенг нишонланмоқда.


Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ҳам санага бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.



Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, Андижон Давлат Университетида ана шундай мақсадларни кўзлаган «Луғат маркази» иш бошлаш арафасида эканлиги ҳақида гапириб барчани Ўзбек тили байрами билан табриклади. АДУ профессор ўқитувчилари ва талабалар байрамнинг ўзбек миллатининг ўзлигини сақлаб қолишдаги ўрни ҳақида сўзладилар.


Тантана сўнгида маънавият соҳасида хизмат қилаётган тўрт нафар зиёлига «Маънавият фидойиси» кўкрак нишонлари топширилди.

Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025