Жамият | 20:00 / 21.10.2020
5103
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Grand Pharm Trade» компанияси SAP Value Awards 2020 танловининг олтин мукофотига сазовор бўлди

«Grand Pharm Trade» компанияси Ўзбекистон дори воситалари ва тиббий буюмлар бозорининг етакчиларидан бири ҳисобланади. Компания ўз фаолиятини бешта йўналиш бўйича олиб боради:

  • Улгуржи савдо;
  • Дистрибуция;
  • «Best Pharm» франшизаларини сотиш;
  • «Grand Pharm» шахсий дорихоналар тармоғини бошқариш;
  • «GoPharm» онлайн-савдо ва дори воситалари етказиб бериш.

Айни пайтда дорихоналар тармоғида 295 та дорихона ва уларни маҳсулот билан таъминловчи 4 та омборхона мавжуд. Шунингдек, 10 та дистрибюторлик омборлари Ўзбекистон бўйлаб 5 мингдан ортиқ мижозларга (дорихоналар ва тиббий масканларга) хизмат қилади.

Компания IT-маҳсулотлар ва инновацион лойиҳалар ривожига ҳамиша алоҳида эътибор беради. Бу эса ўз навбатида барча мижозлар учун тақдим этилаётган маҳсулотлар ва хизматлар жозибадорлигини оширишда қўл келади. Ана шундай лойиҳалардан бири – барча жараёнлар интеграцияси ва ҳисоб-китобини олиб бориш учун SAP S4/HANA маҳсулотини жорий этиш, омборлар фаолиятини бошқаришни кенгайтириш учун SAP EWM тизимини йўлга қўйиш ортидан бизнес-жараёнлар ислоҳоти ҳамда мақбуллаштирилиши амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида барча бизнес-жараёнлар дунёнинг бундай маҳсулотлардан фойдаланувчи компанияларинг энг яхши амалиётларига кўра муваффақият билан ўзгартирилди. Қўйилган йирик вазифаларга қарамай, лойиҳа рекорд қисқа муддат – 9 ой ичида амалга оширилди ва 2020 йилнинг 2 январида ишга туширилди. Мазкур лойиҳа бўйича мана бу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Лойиҳанинг асосий мақсади компания фаолиятини янада такомиллаштириш, имкон қадар кўпроқ харидорларга кенг қамровли дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларни ўз вақтида, юқори сифат ва ҳамёнбоп нархларда етказиб беришдан иборат.

Лойиҳа муваффақиятининг исботи сифатида ёрқин воқелик – SAP Value Awards 2020 танловида «Grand Pharm Trade» компанияси илк бор қатнашгани ҳолда нуфузли соврин – «Логистика рақобатбардошликни ошириш учун» номинациясида олтин мукофотга лойиқ кўрилгани бўлди. Бу мукофот доирасида эксперт-ҳакамлар SAP маҳсулотларини амалга киритаётганларни танлашади. Баҳолашнинг асосий мезонлари эса трансформация натижасида эришилган муҳим натижалар, жараёнларни мақбуллаштириш ва соддалаштириш, шунингдек, лойиҳани бошқаришда профессионаллик ва бунинг ортидан компания ресурслари чекланган ҳолда энг юқори натижага эришиш кабилардир. Бу танлов иштирокчилари Россия ва МДҲ давлатлари компаниялари бўлди.

Лойиҳа бўйича инновациялар ва ички жараёнлар самарадорлигини ошириш доирасида эришилган натижалар «Grand Pharm Trade» компаниясига ҳудудларда янада кенгайиш ва кучлироқ ривожланиш борасида катта устунлик беради. Бу эса ўз навбатида компания олдига қўйилган мақсад – дори воситалари ва тиббий буюмлар бозорида ҳудудий етакчига айланишда муҳим роль ўйнайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид