Жамият | 17:41 / 21.10.2020
8109
2 дақиқада ўқилади

Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Миллий боғда Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди

Алишер Навоийнинг ўзбек тили ривожига қўшган ҳиссаси, ўзбек тилига бўлган эътибори, машҳур “Хамса” асаридаги беш достон қаҳрамонлари ёдга олинди.

Бугун, 21 октябрь куни “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти раҳбарияти, етакчи учувчи ва борткузатувчилари Миллий боғда бўлиб ўтган тантанали тадбирда иштирок этиб, буюк аллома, ўзбек адабий тили асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.

Алишер Навоийнинг ўзбек тили ривожига қўшган ҳиссаси, ўзбек тилига бўлган эътибори, машҳур “Хамса” асаридаги беш достон қаҳрамонлари ёдга олиниб, шоирнинг рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқидилар.

Тадбир иштирокчилари ўзбек тилининг узоқ тарихга эга эканлиги, ҳазрат Навоий «Тилга эътибор-элга эътибор» ибораси ила ўзбек тилидан фахрланишга ундаши, ана шу тилда «Хамса»ни битиб, ўзбек тилига асос солганини фахр ва эҳтиром ила тилга олдилар.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

Мавзуга оид