Жаҳон | 13:33 / 21.10.2020
6530
2 дақиқада ўқилади

Пентагон Россия ва Хитой билан агрессив рақобат қилишга чақирди

АҚШ ва унинг иттифоқчилари дунёнинг барча минтақаларида Россия ва Хитой билан агрессив равишда рақобатлашишлари ва «энг ёмон оқибатларга тайёрланиши» керак, деган Пентагон раҳбари Марк Эспер.

Фото: AP Photo / Manuel Balce Ceneta

«Биз Россия ва Хитойнинг Америка, Африка, Яқин Шарқ, Арктика ва Антарктидада қандай ҳаракатланаётганини кўриб турибмиз. Биз улар билан агрессив тарзда рақобатлашишимиз керак. Агар огоҳлантириш натижа бермаса, биз энг ёмон оқибатларга тайёр бўлишимиз керак», деган Эспер.

У хатолар ёки тушунмовчиликларга йўл қўймаслик мақсадида Москва ва Пекин билан алоқа линияларини сақлаб туриш зарурлигини, шунингдек, ушбу давлатлар билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорлик йўлларини излаш лозимлигини таъкидлаган.

Эспернинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Россия ва Хитой билан зиддиятга киришга интилмайдилар, аммо ҳар икки давлат халқаро қоидалар тизимини доимий равишда бузмоқда.

«Биз ушбу тизимни ҳимоя қилишимиз керак», дея таъкидлаган у.

Бундан аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги денгиз кемалари сонини 530тага етказишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид