Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда карантин қоидалари бузилган ҳолда ўтказилган тўй тадбири ташкилотчиси жаримага тортилди
Интернетда 2020 йилнинг 17 октябрь куни ўтказилган тўй тадбири суратлари тарқалди. Суратларга қолдирилган изоҳда тўйда амалдаги санитария-эпидемиология талаблари бузилгани айтилган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ўрганиш давомида мазкур тадбир ташкилотчиси 53 ёшли А.А. эканлиги аниқланди.
Тадбирдан икки кун аввал, жорий йилнинг 15 октябрь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори капитан О. Раҳимов А.А. билан амалдаги карантин қоидалари ҳақида тушунтириш суҳбати ўтказган. Аммо фуқаро огоҳлантиришларга қарамасдан, 40-45 кишини таклиф қилган.
Мазкур факт асосида А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар Учтепа тумани ДСЭНМга йўналтирилди, қоидабузарга 4 446 000 сўмлик жарима солинди.