Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саад Ҳаририй яна Ливан бош вазири бўлди
Ливан президенти Мишель Аун “Ал-Мустақбол” сунний ҳаракати етакчиси, мамлакатнинг собиқ бош вазири Саад Ҳаририйга янги ҳукуматни шакллантиришни топширди.
Аун Ҳаририйни Баъбд саройида қабул қилиб, уни бош вазир этиб тайинлаган ҳамда янги ҳукуматни шакллантиришни топширган.
Аввалроқ Ҳаририй президент парламент фракциялари билан ўтказган маслаҳатлашувларда кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган. Ҳаририй номзодини парламентнинг 65 аъзоси қўллаб-қувватлаган, 53 депутат бетарафлик билдирган, 10 депутат маслаҳатлашувларда иштирок этмаган.
50 ёшли Ҳаририй ҳукуматга 2009-2011 ва 2016-2019 йилларда бошчилик қилган. У ҳукмрон доиралардаги коррупцияга қарши ўтказилган оммавий намойишлар ортида 2019 йил октябрида истеъфога кетган.
Ҳаририй номзодини бош вазир лавозимига илгари суришни 26 сентябрда дипломат Мустафо Адиб ҳукуматни шакллантиришдан бош тортгандан кейин парламент спикери Набиҳ Баррий илгари сурган.
Маслаҳатлашувлар вақтида Ҳаририйнинг бош вазир лавозимига қайтишига насронийларнинг иккита асосий фракцияси – Эркин ватанпарварлик ҳаракати ва “Ливан кучлари” партияси эътироз билдирган. “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати блоки Ҳаририйни на қўллаб-қувватлаган ва на унинг номзодига қарши чиққан.
Айни вақтда Ливан 4 августда Байрутда юз берган портлашдан кейин танг аҳволда қолмоқда.
Мавзуга оид
21:42 / 07.04.2025
Ливан Исроил билан чегарага 4,5 минг ҳарбий хизматчисини жойлаштиради
10:59 / 23.03.2025
Исроил бир неча ойлик танаффусдан кейин яна Ливан бўйлаб зарбалар йўллади
23:03 / 23.02.2025
Исроил «Ҳизбуллоҳ» собиқ етакчисининг дафн маросими вақтида Ливанга ҳужум қилди
23:07 / 16.02.2025