Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мамаризо Нурмуратов: Иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарлар юзага келиш эҳтимоли паст даражада баҳоланяпти
Марказий банк бошқарувининг 22 октябрь куни ўтказилган йиғилишида банк раиси Мамаризо Нурмуратов иқтисодиётдаги хатарлар ва ноаниқликлар ҳақида гапирди.
«Пандемиянинг давом этиш муддати, вирусга қарши вакцина яратилиши ва тўлиқ тарқатилиш даври юзага келиши мумкин бўлган эпидемиологик ҳолатлар бўйича ҳали ҳам аниқ жавоб йўқ. Ноаниқликлар жуда ҳам юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бу каби ноаниқликлар билан фақат биз тўқнаш келаётганимиз йўқ.
Халқаро валюта фонди прогнозларига кўра, жаҳон иқтисодиётнинг 2020 йилда қисқариши 4,4 фоиз даражасида кутилмоқда. Бевосита бизнинг иқтисодиётга таъсир қиладиган асосий омиллардан бири – Хитойдан ташқари асосий савдо ҳамкорларимиз иқтисодиётидаги пасайиш 2,5 – 5 фоиз доирасида бўлиши тахмин қилинмоқда. Пандемия билан боғлиқ шароитларни инобатга олиб, иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарларнинг юзага келиш эҳтимолини паст даражада баҳолаяпмиз. Бироқ айрим товарлар таклифидаги ўзгаришлар сабабли қисқа муддатли хатарлар юзага келиши мумкин», – деди Марказий банк раиси.
Таъкидланишича, келгуси ойларда ҳам иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарларнинг юзага келиш эҳтимоли паст даражада сақланиб қолмоқда. Асосий хатарлар пандемиянинг кенг тарқалиши, чеклов чоралари жорий этилиш кўлами, асосий савдо-ҳамкор давлатларда ишбилармонлик фаоллигининг тикланиб бориш тезлиги ҳамда жаҳон бозоридаги нархлар конъюнктураси билан боғлиқ.
Мавсумий омиллар натижасида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошиши яқин истиқболда инфляцияни оширувчи омил сифатида юзага чиқиши мумкин ва бунда керакли ҳажмдаги товарлар таклифини барқарор даражада таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ишлаб чиқариш занжири ва логистика каналларининг секинроқ тикланиши натижасида нархлар ошиши хатари ҳам сақланиб қолмоқда.
Бунда, Марказий банк ички ва ташқи шароитлар таъсирида инфляция омиллари ва хатарлари моҳиятини синчковлик билан ўрганишда давом этади ҳамда инфляциянинг прогноз динамикасидан келиб чиқиб, асосий ставка бўйича тегишли қарорларни қабул қилади.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025