Жамият | 17:41 / 23.10.2020
9324
2 дақиқада ўқилади

«Кўп нарса профессор-ўқитувчилар ва талабаларга боғлиқ бўлади» — штаб аъзоси ОТМлар очилиши ҳақида

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева 23 октябрь кунги брифингда анъанавий олий таълимга қайтиш масаласига тўхталиб ўтди.

Фото: iStock

«Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида [анъанавий] ўқув дарсларини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинган. Пандемия шароитида ҳар бир муассасага ўқув хоналари ва ётоқхоналарнинг санитар-эпидемиологик ҳолати ўрганилиб, камчиликларни аниқлаб ва бартараф этилгандан сўнг дарсларга иштирок этишга рухсат берилади.

Барча ОТМларда чора-тадбирлар коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган. Аммо бу вазиятда институтлардаги профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ҳам кўп нарса боғлиқ бўлади. Ўзида касалликнинг илк белгиларини сезган ҳолда ўз-ўзини яккалаш ва шифокорга мурожаат қилиши зарур.

Жамоат транспортларида эса йўловчи ташишда кўрсатилган эпидемиологик қоидаларга амал қилиниши шарт ва бу тегишли назорат органлари орқали текшириб борилади», – деди Наргиза Нуруллаева.

Эслатиб ўтамиз, ОТМларда анъанавий таълимни тиклаш ҳақида 17 октябрь куни бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигидаги селекторда қарор қабул қилинган эди.

Шу асосда, 18 октябрдан 21 октябргача талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида онлайн сўровнома ўтказилди.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид