Жамият | 12:27 / 23.10.2020
10389
2 дақиқада ўқилади

«Туркияда қолган акам соғайсин деб кунлик ишга чиқяпмиз» – бемор жигари учун мош териб пул йиғаётган сингил ҳикояси

 Доимий муштарийларимиз яхши эслайдилар, «Талаба йигит оғир дардга чалинди – ёрдам зарур» сарлавҳали хайрия эълон қилгандик ва унда Ўзбекистон Миллий Университети 2-курс талабаси Комилжон Тожибоев ҳақида сўз борганди.

 Эндигина 20 ёшга кирган Комилжон Тожибоевга 2018 йилда «Тизимли геморрагик васкулит, буйрак ва терини зарарлаши билан кечиши, иккиламчи гломерулонефрит» ташхиси қўйилган.

«Аҳволи оғирлиги сабаб биздаги ҳеч бир шифохона зарур операцияни амалга ошира олмади. Мажбурликдан Ҳиндистон ва Туркиядаги етакчи клиникалар билан боғландик ва операция ҳақида келишдик. Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин экан. Зарур бўлса, фарзандим учун нафақат буйрагимни, балки жонимни ҳам беришга тайёрман», – деганди биз билан суҳбатда ота.

Kun.uz муштарийларининг кўмаги билан шифо излаб Туркияга йўл олган Комилжонни яна бир жиддий синов кутади – йигит коронавирусга чалиниб қолади. Қўлларидаги маблағнинг бир қисми шу касалликни даволашга сарфланади.

– Дадам билан опам акамни олиб хорижга кетишган. Уларнинг пулсиз қолганларини, шу боис даволанишлар кечикаётганини эшитиб жуда хафа бўлдим. Оиламиз деҳқончилик билан шуғулланади. Мен ва 14 ёшли синглим ҳозир мош теримига чиқяпмиз ва топган пулимизни акамга жўнатиш учун тўплаб қўйяпмиз. Лекин бундай қилиб ишлаганимиз ҳечам кўпаймаяпти... – дейди Комилжоннинг синглиси, 17 ёшли Мадина Тожибоева.

 Комилжон Тожибоевга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 1309 4793 6177 (Асакабанк, ўз номида)

8600 0609 5742 4998 (Халқ банки, онаси Мастура Аҳмедова номида)

Виза: 4097 8201 2020 1287 (отаси Файзулла Аҳмедов номида)

Сбербанк: 4276300019677338 (Иван Бакланов номида)

Телефон: +905526766348 (Туркиядаги отаси рақами)

Сингиллар акалари учун жону-жаҳонини беришга тайёрлар. Бу силаи-раҳмни кўриб бўғзингиз тиқилади. Бу савобли ишда буюк ибрат ҳам бор. Ака орқали сингилларга ёрдам берайлик...

 Аброр Зоҳидов.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид