Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим бекор қилинади — президент фармони лойиҳаси
АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган президент фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоевнинг қайд этишича, педагог кадрларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаси, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек мазкур малака тоифаларига ва лавозимларга талабгорларга тегишли малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.
Навбатдан ташқари, яъни ўз ихтиёри билан муддатидан аввал аттестациядан ўтказганлик учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Таълим инспекцияси раҳбарининг таъкидлашича, ушбу янгилик ўқитувчи-мураббийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилмоқда. Амалдаги тартиб бўйича ҳар иккала ҳолатда ҳам педагоглардан йиғим ундирилаётган эди.
Мавзуга оид
15:41 / 28.04.2025
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади
11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди
18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади
11:15 / 25.01.2025