Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноябрь ойида «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида турли имтиёзлар тақдим этилади
Ноябрь ойи Ўзбекистонда «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилинди. Ушбу ойда кексаларга авиа, темир йўл ва автобус чипталари, овқатланиш ва меҳмонхоналар учун 50 фоизгача чегирмалар жорий этилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Kun.uz`га маълум қилишича, бир ой давомида 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори аёллар учун республикадаги 212та меҳмонхона ва меҳмон уйи хизматлари учун 50 фоизгача, 114та умумий овқатланиш жойидаги хизматларга 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
Шунингдек, «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан 1-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон ичидаги авиайўналишларга эконом ва бизнес тоифаларининг жорий нархларига 25 фоиз, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан мамлакат ичидаги амалдаги тарифларга 10 фоиз ҳамда «Uzautotrans Service» МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига 15 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий қилинган.
Шу билан бирга, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Хоразм ва Навоий вилоятларидаги 14 зиёратгоҳга нафақа ва кекса ёшдаги фуқаролар учун кириш бепул этиб белгиланган.
Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидаги 49та маданий мерос объектига кириш учун чегирмалар берилади.
Қўмита хабарида республиканинг 14 ҳудуди бўйича зиёратгоҳлар ва қадамжоларни ўзаро боғлаган ички туризм саёҳат дастурлари ишлаб чиқилгани, кексаларнинг дам олишини мазмунли ташкил этишда уларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги таъминланиб, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши маълум қилинган.
- Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 340-сонли қарор билан тасдиқланган Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, мамлакат бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида «Кексалар учун туризм ойлиги»ни ташкил қилиш вазифаси белгиланган.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025