Жаҳон | 17:07 / 27.10.2020
9404
1 дақиқада ўқилади

Японияда АҚШ бомбардимонидан жабрланганларга 5 минг доллардан тўланиши мумкин

Фото: Diomedia

Япония парламентидаги турли партия депутатлари АҚШ бомбардимонидан жабрланганларга 5 минг долларга яқин тўлов тўлаш юзасидан қонун қабул қилмоқчи. Бу ҳақда Kyodo нашри хабар берди.

Таъкидланишича, ҳар бир руҳий ва жисмоний жабр кўрган японияликларга 500 минг иенадан [4778 АҚШ доллари ёки 49,5 миллион сўм] пул тўланиши кутилмоқда.

Гап АҚШ ҳарбий авиацияси томонидан 1945 йилда Токиода амалга оширилган бомбардимон ҳақида кетмоқда. Маълумотларга кўра, ўшанда 100 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган, миллионлаб одамлар уйсиз қолган. Ушбу воқеа тарихда энг вайронкор ҳужумлардан бири сифатида қолган.

Қонун лойиҳаси яқин кунларда қабул қилиниши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид