Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада харидорлар сони ошган, аммо цемент нархи тушмоқда
Қурилиш мавсумининг якуний босқичи бошланганлиги сабабли биржанинг цемент бозорида нархларнинг пасайиши давом этмоқда. Ҳафта якунига қадар биржадаги харидорлар сони ошиб борди ва сўнггида камайди.
Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси 19-23 октябрь оралиғида ўтган биржа савдоларига 207 минг 384 тонна цемент қўйилганини маълум қилди. Шундан 197 минг 457 тоннаси, яъни 95,2 фоизи сотилган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 39,5 минг тоннани ташкил қилди.
«Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 566,5 минг сўмдан 556,5 минг сўмгача, яъни 1,8 фоизга пасайган», — дейилади хабарда.
Ҳафта бошида савдолар цементнинг бир тоннасига ўртача 566 минг сўм харид нархи билан бошланган, 23 октябрь куни 1 тонна цементнинг ўртача харид нархи 556 минг сўмгача арзонлади. Ҳафтанинг илк тўрт иш кунида цементга харидорлар сони кўпайган, иш ҳафтасининг охирида харидорлар 67га камайиб, якунда 506та субъект биржа савдосида харидорга айланган.
Октябрь ойи бошида цементнинг бир тоннаси биржада ўртача 608 минг сўмга сотилганди. 23 октябрдаги харид нархи (556 минг сўм) ҳозирча қурилиш мавсумининг сўнгги босқичида кўрсатилган энг мақбул нарх бўлиб қолмоқда.
Маълумот учун, биржа орқали савдо қилинадиган юқори ликвидли 38 хил товарнинг 27тасида бошланғич таклиф этилган нархга нисбатан товар қиймати 10 фоизга ошиши мумкин. Бу мавсумий бўлиб, талаб ва таклиф қонуни бўйича бозорда сокинлик кузатилиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
16:42 / 07.02.2025
2024 йилда биржада сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархи маълум қилинди
20:14 / 11.07.2024
Цемент ишлаб чиқарувчилар арзон цемент сотаётган Андижондаги завод устидан шикоят қилди
15:41 / 18.03.2024
Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган 12 млрд сўмлик цемент аниқланди
07:04 / 19.01.2024