Жамият | 16:27 / 28.10.2020
23744
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1 октябрдан тўйхоналарда тўй ўтказишга рухсат берилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб тўйхоналар фаолиятига рухсат этилган. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.

«Коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалиб кетиши олдини олиш бўйича Республика Махсус комиссиясининг 2020 йил 30 сентябрдаги йиғилиш баёнига асосан карантин чораларини юмшатиш муносабати билан 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат этилган», деди Ботир Қурбонов.

Унинг таъкидлашича, бунда «барча имкониятларни ишга солган ҳолда 100-200 кишига эмас, чегараланган ҳолда 30 кишига уй шароитида қилинган тўйни тўйхоналарда ўтказишга рухсат берилган».

«Бунда узоқ туманлардан, ёки бошқа ҳудудлардан меҳмон чақирмаган ҳолда яқин қариндошлар иштирокида тўйхоналарда ўтказиш мумкин бўлган, яъни туғилган кун, тўй, маърака ва бошқа маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Униям узоқ ярим тунгача эмас, коронавирус инфекциясининг аҳоли ўртасида тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида чегараланган вақтда рухсат этилди», деди у. Шу билан бирга, «чегараланган вақт» айнан қайси вақт оралиғини қамраб олишига аниқлик киритилган.

Мавзуга оид